O'zbek Ўзбекча
Манба: Лаутаро Мендешдан ўзига янги клуб топишни сўради
Душанба, 30 Ноябр
4358

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоани тарк этмоқчи, дея хабар беради Маrca.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи агент Жорже Мендешга мурожаат қилган. Мендеш пандемия шароитида футболчига янги клуб қидиришни ўз зиммасига олиши керак.

Лаутаро яқин келажакда ҳозирги агентлари Бето Яка ва Роландо Сарате билан ишлашни давом эттирмоқчи, аммо «Интер»дан кетиш операцияси борасида Мендешдан ёрдам сўраган. Ҳужумчининг фикрига кўра, португалиялик агент молиявий инқироз даврида ҳам янги жамоа топишни билади.

Қайд этилишича, Мартинес «нерадзурри»ни тарк этиб, кўплаб совринларни ютишни хоҳлайдиган гранд жамоага ўтмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар