O'zbek Ўзбекча
Гризманн: «Барса» чемпион бўлишни истайди, аммо бунга эришиш йўли осон эмас»
Душанба, 30 Ноябр
1791

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган «Осасуна»га (4:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Муҳим ғалаба, чунки чемпионат етакчилари ғалаба қозонишмоқда ва уларга яқин туришимиз керак. Ла Лига мавсуми узоқлигини биламиз. Чемпион бўлишни истаймиз, аммо бунга эришиш йўли осон эмас.

Месси голини Марадонага бағишлагани ёқимли сюрприз бўлди», – дея Гризманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот учун, «Барселона» 9та ўйинда 14 очко тўплаб, 7-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар