O'zbek Ўзбекча
Ҳазенҳюттль: «МЮ» ғалабани худди АПЛни ютгандек нишонлади»
Душанба, 30 Ноябр
4353

«Саутҳемптон» бош мураббийи Ральф Ҳазенҳюттль «Манчестер Юнайтед»га учралган мағлубиятдан (2:3) кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйиндан кейин рақибнинг кийиниш хонасида ғалабани қандай нишонлаётгани эшитилиб турди. «Манчестер Юнайтед» футболчиларининг ғалабани нишонлаганидан жамоамиз қай даража жиддий рақиб сифатида тан олинаётганини англагандекман. Чунки улар худдики Премьер-лигада ғолиб чиққандек байрам қилишди.

Ғалабанинг бу тарзда намойишкорона нишонланишидан тушуниш мумкинки, бунгача рақиб футболчилари руҳий босимни ҳис қилишган. «МЮ» бизни мағлуб этиши учун энг яхши ўйинини кўрсатиши керак эди. Аламли мағлубиятга қарамай, ўйинимиздан фахрланаман», - дейди австриялик мутахассис.

Маълумот учун, «Саутҳемптон» АПЛ 10-туридан кейин турнир жадвалида 17 очко билан 5-ўринда бўлса, «МЮ» захирада бир ўйинга эга бўлган ҳолда 16 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар