O'zbek Ўзбекча
Азарнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
Душанба, 30 Ноябр
14875

Ла Лига 11-тури доирасида жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган «Реал» яримҳимоячиси Эден Азарнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди.

Marca’нинг ёзишича, «Алавес»га қарши мағлубиятли ўйинда (1:2) сонидан жароҳат олган бельгиялик яримҳимоячи тахминан уч ҳафтага сафдан чиққани ойдинлашган. Жароҳатлар гирдобидан чиқиб кета олмаётган футболчи «Севилья» ва «Атлетико»га қарши Ла Лига баҳсида, «Шахтёр» ва «Боруссия» Менхенгладбахга қарши Чемпионлар лигаси ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар