O'zbek Ўзбекча
Зидан: «Азарнинг жароҳати мушаклар билан боғлиқ эмаслигига умид қиламан»
Якшанба, 29 Ноябр
4040

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган «Алавес»га (1:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Жисмоний ҳолатимиз борасида ҳеч қандай изоҳим йўқ. 5-дақиқадаёқ гол ўтказиб юборилса, барчаси анча мураккаблашади. Бугунги ўйиннинг бошланиши – «Реал» учун мавсумдаги энг ёмон баҳс. Ўйин динамикасини ўзгартира олмадик ва бу мени ташвишлантирмоқда. Бизда барқарорлик ва жароҳатлар муаммоси мавжуд. Бу баҳона эмас, ҳақиқат.

«Интер» билан яхши ўйин ўтказдик, аммо бугун эмас. Буни тушунтириб бера олмайман.

Қаттиқ ишлашни давом эттиришимиз керак. Шундагина футболчиларнинг жисмоний формаси ва ўйинимиз ўзгариши мумкин.

Азарнинг жароҳати? Менимча, бу шунчаки лат ейиш. Умид қиламанки, бу мушаклар билан боғлиқ жароҳат эмас», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар