O'zbek Ўзбекча
Сульшер камбэк ҳақида: «Кавани катта таъсир кўрсатди. Таслим бўлмаслик - «МЮ»га хос хислат»
Якшанба, 29 Ноябр
3956

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 10-тури доирасида «Саутҳемптон»га қарши баҳсда эришилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.

«Жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганини кўриш ёқимли. Футболчилар яхши спорт формасига кириб олишди.

Танаффусдан кейин 0:2 ҳисобида ортда қолаётганимизга қарамай, кийиниш хонасида хотиржам эдим. Учинчи голни қўйиб юбормаслик ва энг аввало битта гол уриб олишимиз жуда муҳим эди. Ўшанда имконият бўлиши аниқ эди. Ўйин давомида 5-6та вазиятларга эга эдик, улардан фойдаланиш керак эди. Имкониятни қўлдан бой бермадик. 

Кавани йигитларга майдонда катта таъсир қила олди. Эдинсоннинг ўткир ҳужумчи сифатида доим хафвли вазиятлар марказида бўла олиши – марказий ҳужумчи учун омад калити саналади.

«Манчестер Юнайтед» ҳеч қачон таслим бўлмайди – бу клубга хос хислат. Бугун майдонда ҳеч бир футболчи таслим бўлгани йўқ. Бу эса «Манчестер Юнайтед» ўйинчиси учун ўзига хос жиҳат», – дейди Сульшер.

Маълумот учун, «МЮ» 10-турдан кейин очколари сонини 16тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар