O'zbek Ўзбекча
Пирло: «Роналдусиз ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак»
Якшанба, 29 Ноябр
2881

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 9-туридан ўрин олган «Беневенто»га (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Интригани йўқ қилиш учун имкониятларимиз бор эди. Аммо ҳануз баҳснинг турли дақиқаларини ўқишни ўрганмаяпмиз. Бўлим охиригача ҳисобни ушлаб туришимиз керак эди. Аммо, аксинча, тартибсиз ҳаракат қила бошладик ва хотиржамликни йўқотдик. 

Роналду – «Ювентус»нинг асосий фигураларидан бири, аммо биз унинг йўқлигида ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. «Реал» ҳам ўз вақтида Роналдуга боғлиқ эди. У ҳафта ўрталарида бироз қийналди. Шунга қарамай, Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлади. Халқаро ўйинлардан кейин, табиийки, у бироз дам олиши керак эди. 

Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнаймиз. Лекин «Ювентус» бундай вазиятдаги ягона клуб эмас», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар