Яримҳимоячи Рамирес ва «Палмейрас» ўзаро келишувга биноан шартномани бекор қилишди. Бу ҳақда футболчи «инстаграм»даги саҳифасида маълум қилди.
33 ёшли бразилиялик қарор шахсий сабабларга кўра қабул қилинганини, тафсилотларни ошкор қилишни истамаслигини таъкидлади.
Goal'нинг ёзишича, «Челси»нинг собиқ аъзоси Япониянинг икки клубидан таклиф борлигига қарамай, фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.