O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «МЮ» 90+3-дақиқадаги гол эвазига «Саутҳэмптон» билан баҳсда камбэк уюштирди. Каванидан дубль
Якшанба, 29 Ноябр
5393

Англия Премьер-лигаси 10-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Саутҳэмптон»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар стандарт вазиятлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олган бўлишса-да, «МЮ» танаффусдан кейин вазиятни буткул ўзгартирди.

59-дақиқада Фернандеш, 74-дақиқада эса Брунонинг узатмасидан кейин Кавани гол уриб ҳисобни тенглаштирди. 90+3-дақиқада эса «Юнайтед» камбэк амалга оширди. Рэшфорднинг узатмасидан кейин Кавани бош билан гол уриб, Сульшер жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 2:3.

Натижада «МЮ» очколари сонини 16тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди. «Саутҳэмптон» эса 17 очко билан 5-ўринда қолди.

АПЛ. 10-тур.
Саутҳемптон – Манчестер Юнайтед 2:3

Голлар: 1:0 – 23 Беднарек, 2:0 – 33 Уорд-Проуз, 2:1 – 59 Бруну Фернандеш, 2:2 – 74 Кавани, 90+3 ( 2:3).
Саутҳемптон – Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс, Бертран, Беднарек, Ромеу, Армстронг, Женепо (Лонг, 72), Уорд-Проуз, Уолкотт, Адамс.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа (Хендерсон, 46), Линделеф, Теллес (Уильямс, 84), Уан-Биссака, Магуайр, Фред, ван де Бек, Бруну Фернандеш, Матич, Гринвуд (Кавани, 46), Рэшфорд.

Ўхшаш янгиликлар