O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Лондон дербиси»да муроса кўчаси танланди
Якшанба, 29 Ноябр
4055

Англия Премьер-лигаси 10-турининг марказий учрашуви «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўртасида ўтди.

«Лондон дербиси» кутилган шиддатни тақдим эта олмади. Лэмпард ва Моуриньо шогирдлари ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади – 0:0.

Дуранг натижадан кейин «Тоттенҳэм» 21 очко билан тўплар нисбатига кўра, 1-ўринда қолган бўлса, «Челси» 19 очко билан 3-ўринда қолди. 

АПЛ. 10-тур. 
Челси – Тоттенҳэм – 0:0

Челси – Менди, Чилуэлл, Зума, Джеймс, Тиаго Силва, Маунт, Канте, Ковачич, Зиёш (Ҳаверц, 83), Абраҳам (Жиру, 79), Вернер (Пулишич, 74).
Тоттенҳэм – Льорис, Регилон, Орье, Родон, Дайер, Хейбьерг, Сиссоко, Бергвейн, Ндомбеле (Ло Чельсо, 65), Сон Хён Мин, Кейн.

Ўхшаш янгиликлар