O'zbek Ўзбекча
Суперлига ёшлар лигаси. «Металлург» - Ўзбекистон чемпиони
Шанба, 28 Ноябр
3815

«Бугун, 28 ноябрь куни Бекобод футболида тарихий кун содир бўлди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин Ўзбекистон чемпионати ва биринчиликларида қатнашиб келаётган Бекободнинг «Металлург» жамоаси ўз тарихидаги энг ёрқин ғалабани қўлга киритди», - дея ёзади клуб матбуот хизмати.

2020 йилги Ёшлар лигаси «Металлург» футболчиларининг муддатидан аввалги чемпионлиги билан якунланди. 25-турда ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилган бекободликлар Термиз жамоаси дарвозасига нақд бешта гол уришди – 5:0. 

Ушбу натижа эса Нозим Эсанов мураббийлигидаги «Металлург» клуби ёшларига жамоа тарихидаги илк чемпионликни тақдим этди. 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги чемпионатнинг 2-ўрини «Пахтакор»га насиб этса, кумуш медаллари «Насаф» ёшларига насиб этди.

Ёшлар лигаси U21. 25-тур. 28 ноябрь
«Металлург» – «Сурхон» – 5:0
Бекобод, «Металлург» стадиони.
Ҳакам: Ғайрат Жўраев
Голлар: Муҳаммадали Азизбоев, 30 (1:0), Тўлқин Эргашев, 45 (2:0), Муҳсин Бозоров, 49 (3:0), Иброҳим Турғунбоев, 78 (4:0), Шаҳзоджон Неъматжонов, 90+1 (5:0).

25-турдан кейинги турнир жадвали:

Теглар

Ўхшаш янгиликлар