O'zbek Ўзбекча
Швейцарияда Блаттер ва Платинига нисбатан янги айбловлар илгари сурилди
Шанба, 28 Ноябр
1594

Швейцария федерал прокуратураси ФИФА собиқ раҳбари Зепп Блаттер ва УЕФА собиқ раҳбари Мишел Платинига нисбатан тергов ишини кенгайтирди. Бу ҳақда прокуратура вакиллари маълум қилди.

Маълумот берилишича, эндиликда уларга нисбатан "товламачиликда гумон қилиниш" бўйича ҳам суриштирув олиб борилмоқда. Шу сабабли терговчилар 1998-2015 йилларда ФИФАни бошқарган Блаттернинг 2011 йилда ташкилот ҳисобидан Платини ҳисобига 2 млн швейцар франки (1,8 млн евро) ўтказганлиги ҳолатини ўрганмоқда.  

 ФИФА тарихидаги энг йирик можаро 2015 йил май ойи охирларида, Швейцария полицияси Цюрихдаги меҳмонхонада ташкилотнинг тўққиз нафар амалдорини коррупцияда гумон қилиб қўлга олганида бошланганди. Ўшанда собиқ ва амалдаги 14 нафар футбол амалдорига нисбатан айблов эълон қилинган.

Блаттер ва Платини ФИФА ахлоқ қўмитасининг ҳакамлар палатаси томонидан 8 йилга футбол фаолиятидан четлаштирилган. Кейинроқ бу муддат қисқартирилганди. Блаттер маблағларни ноўрин сарфлаш ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда айбланган. Платини эса худди шу айбловлардан ташқари, ҳужжатларни сохталаштиришда айбланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар