O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА рейтингида яна пастлади
Жума, 27 Ноябр
4625

ФИФА ноябрь ойидаги ўйинлар якунига кўра, миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

2019 йилнинг октябрь ойида 88-ўриндан 85-ўринга кўтарилган Ўзбекистон миллий жамоаси 12 ой давомида 85-ўринда қолганди. Жорий йилнинг октябрь ойида эса Эрон (1:2) ва БААга (2:1) қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинларида бир мағлубият ва бир ғалабага эришган вакилларимиз октябрь ойида ниҳоят бир поғона юқорилаб, 84-ўринда қайд этилган.

Вадим Абрамов бошқарувидаги миллий жамоамиз ноябрь ойида БААда Сурия (0:1) ва Ироқ (1:2) миллий жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиб, мағлубиятга учрагани туфайли ФИФА рейтингида яна аввалги ўрнига қайтган. Бир ўринга пастлаб, 84-ўриндан 85-поғонага тушган. 

Ўзбекистон миллий жамоаси Япония (27), Эрон (29), Жанубий Корея (38), Австралия (41), Қатар (59), Саудия Арабистони (67), Ироқ (69), БАА (74), Хитой (75), Сурия (76), Уммон (82) миллий жамоалардан кейин Осиёда 12-ўринда бормоқда. Ўзбекистон миллий жамоасини мағлуб этган Сурия уч ўрин, Ироқ эса бир ўринга юқорилаган.

Умумий рейтингда пешқадамлар тўртлиги ўзгармаган - Бельгия, Франция, Бразилия ва Англия.

ФИФА ноябрь ойи рейтинги ўнлиги: 
1 (1). Бельгия – 1780 очко;
2 (2). Франция – 1755;
3 (3). Бразилия – 1743;
4 (4). Англия – 1670;
5 (5). Португалия – 1662;
6 (6). Испания – 1645;
7 (8). Аргентина – 1642;
8 (7). Уругвай – 1639;
9 (11). Мексика – 1632;
10 (12). Италия – 1625;

Теглар

Ўхшаш янгиликлар