O'zbek Ўзбекча
«Милан» футболчиси 2021 йилда «Манчестер Юнайтед»га ўтади
Жума, 27 Ноябр
8033

«Милан» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалханўғлу катта эҳтимол билан фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

Таниқли инсайдер ва журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, туркиялик яримҳимоячи ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши кутилмоқда. Томонлар деярли келишувга эришган ва Чалханўғлунинг «МЮ»га ўтиш эҳтимоли 90%га баҳоланмоқда. Туркиялик яримҳимоячининг миланликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, 26 ёшли хавбек Италия А Серияси жорий мавсумида 8 ўйинда майдонга тушиб, ҳисобига битта ассист ёзиб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар