O'zbek Ўзбекча
Марадонанинг менежери: «Диего ортиқ яшашни истамаётганди, у ҳамма нарсадан чарчаганди»
Жума, 27 Ноябр
8842

Диего Марадонанинг менежери ва дўсти Стефано Чечи аргентиналик футбол афсонаси ҳаётининг сўнгги кунларидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

«Диегодан 20 йиллик ажойиб хотиралар қолди. Ўйлашимча, у ҳамма нарсадан чарчагани туфайли ўлимга тайёр эди. У ортиқ яшашни истамаётганди. Оилавий муаммо ва можаролар ортидан Диего ҳеч хотиржам бўла олмаётганди. Ҳатто, у ўлгандан кейин ҳам яқинлари ўзаро жанжаллашишда давом этишмоқда. Ниҳоят, у ҳаммадан ҳам кўпроқ яхши кўрганлари – ота-онасининг ёнидан абадий қўним топди. Энди тинч ётиши мумкин», - дея Чечининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган Диего Армандо Марадона билан видолашув маросимида бир миллион нафардан ортиқ мухлислар қатнашиб, маросим тартибсизликларга айланганди. Футбол афсонаси бугун, 27 ноябрь куни Буэнос-Айресдаги қабристонда ота-онасининг қабри ёнига қўйилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар