«Бухоро» спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис «Бухоро» жамоаси жорий йилги мавсумда ўз уй учрашувларини Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда ўтказиб келмоқда.
«Суперлига 25-тури доирасида бухороликлар стадион мезбони «Машъал» жамоасига қарши баҳс юртишини инобатга олиб, спорт принципларига амал қилиш мақсадида мазкур беллашув Қаршидаги «Марказий» стадионга кўчирилди», - дейилади ПФЛ хабарида.
Маълумот учун, «Бухоро» – «Машъал» баҳси 29 ноябрь соат 14:00 да старт олади.