O'zbek Ўзбекча
Артета: «Катта клублар билан курашмоқчи бўлсак, ҳужумдаги кўрсаткичларимизни яхшилашимиз керак»
Жума, 27 Ноябр
1024

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Европа Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Мольде»га (3:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Пепенинг ўйинидан жуда мамнунман. Ўйлашимча, у ажойиб ўйин ўтказди: гол урди, яхши имкониятлар яратди ва жамоа учун ишлади. 

Умуман бу ўйинда жуда кўп яхши жиҳатлар бор эди. Биз доим рақиб дарвозасига таҳдид қилдик, аммо диққатни талаб қиладиган баъзи ҳолатлар ҳам бор. Бунинг учун кўп вақт керак бўлади.

Кўплаб ёшларни майдонга туширдик. Уларнинг майдонда ўзларини қандай кўрсатишгани жуда ёқди. 

Премьер-лигада ҳам рақиб дарвозаси олдида самаралироқ ўйнашни хоҳлаймиз. Катта клублар билан курашмоқчи бўлсак, ҳужумдаги кўрсаткичимизни яхшилашимиз керак», – дея Артетанинг сўзларини келтиради Football London.

«Арсенал» очколарини 12тага етказиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар