O'zbek Ўзбекча
Аргентинада Марадонанинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошланди
Жума, 27 Ноябр
8277

Терговчилар Марадонанинг саломатлигини назорат қилган тиббиёт ходимларининг лоқайдликка йўл қўйганлиги ҳолатига аниқлик киритмоқчи.

Аргентинада мамлакат терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Марадонанинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Бу ҳақда Todo Noticias хабар бермоқда.

Нашр манбасининг айтишича, терговчилар Марадонанинг саломатлигини назорат қилган тиббиёт ходимларининг лоқайдликка йўл қўйганлиги ҳолатига аниқлик киритмоқчи. Ҳукумат спортчи вафот этган куни уни эрталаб уйғотмаган ҳамширанинг ҳаракатини шубҳа остига олган. Ҳамшира эрта тонгда Марадонага дори бериши керак бўлса-да, унинг хонасига соат 11ларда психолог ва психиатр билан бирга кириб келган.

26 ноябр куни Диего Марадонанинг адвокати Матиас Морла тез ёрдам шифокорларини жиноий лоқайдликда айблаганди. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар 30 дақиқада етиб келган.

Диего Марадона 25 ноябрда 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Футболчининг вафоти туфайли Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар