O'zbek Ўзбекча
Марадонанинг ўлими олдидан айтган сўзлари маълум бўлди
Пайшанба, 26 Ноябр
29422

Mirror нашри Аргентинадаги манбаларга таяниб, 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг сўнгги соатлари ҳақидаги маълумотни эълон қилди. 

Марадона эрталаб уйғонганда ранги оқариб кетганди. У совуқдан шикоят қилди, аммо нонушта қила олди. Шундан сўнг ётоқхонасига қайтди ва сўнгги сўзларини айтди: «Ўзимни ёмон ҳис қиляпман». 

Шундан сўнг Марадонага қараётган ҳамшира дарҳол тез ёрдам чақирди. Лекин шифокорлар собиқ футболчини қутқара олмадилар. Ўлим маҳаллий вақт билан 12:00да қайд этилди.

Аввалроқ Марадонанинг юрак хуружидан вафот этгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар