Афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона билан видолашув маросими Аргентина президентининг пойтахт Буэнос-Айресдаги саройида ўтказилади, дея хабар бермоқда La Nacion.
Манбанинг ёзишича, айни дамда ҳукумат вакиллари маросимни қай тартибда ўтказиш ташкилий ишлари ҳақида бош қотиришмоқда. Марадона билан видолашув маросимида 1 миллион киши ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳукумат маросимни ўтказиш бўйича Марадонанинг оиласи билан маслаҳатлашган.
Аввалроқ, Марадонанинг вафоти муносабати билан Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилингани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Диего Армандо Марадона 25 ноябрь куни, 60 ёшида Аргентинада вафот этди.