O'zbek Ўзбекча
«Барселона» президентлигига номзод «Камп Ноу» стадионини Месси номига ўзгартирмоқчи
Пайшанба, 26 Ноябр
5196

«Барселона» клуби президентлигига даъвогарлик қилаётган Эмили Русо Каталония жамоаси стадиони номланишини ўзгартириш ниятида.

ESPN’нинг ёзишича, бунгача клуб вице-президенти лавозимида фаолият юритган, Жозеп Бартомеу билан келишмовчилик туфайли «Барса»ни тарк этиб, ҳозирда клуб президентлиги учун сайловда ўз номзодини қўйган Эмили Русо сайловда ғалаба қозона олса, «Камп Ноу» стадиони номланишини ўзгартирмоқчи.

«Мессининг клуб билан шартномаси мавсум якунига етишига қарамай, Лионель «Барселона» ва дунё футболининг тирик афсонаси сифатида қолади. 

Клуб президентлик сайловида ғалаба қозонсам, директорлар кенгаши олдига референдум ўтказиб, «Камп Ноу» стадиони номланишини Лео Месси номига ўзгартириш таклифини киритмоқчиман», - дейди Русо.

Маълумот учун, 2000 йилдан буён «Барселона» клуби тизимида бўлган Месси Каталония жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар