O'zbek Ўзбекча
Диего Марадона 60 ёшида вафот этди
Чоршанба, 25 Ноябр
8656

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона 60 ёшида вафот этди 

Clarin'нинг ёзишича, афсонанинг ўлимига тўсатдан юрак тўхташи сабаб бўлган.

Марадона «Барселона» (1982-1984), «Наполи» (1984-1991) клубларидаги ва Аргентина миллий жамоасидаги фаолияти билан машҳур бўлган.

У Неаполь клубида 2 бор А Серия чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, миллий жамоа сафида 1986 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган ва турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар