O'zbek Ўзбекча
Аргентинада Марадонанинг вафоти сабабли 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди 
Чоршанба, 25 Ноябр
3522

Аргентина ҳукумати афсонавий футболчи Диего Марадонанинг вафоти муносабати билан 3 кунлик миллий мотам эълон қилди, деб ёзади Hoy.com.

Аргентиналик футбол афсонаси бугун, 25 ноябрь куни 60 ёшида юрак хуружидан вафот этди. 

Эслатиб ўтамиз, Марадона субдураль гематома бўйича операция қилиниб, 11 ноябрь куни касалхонадан чиққан эди.

Диего омма олдида сўнгги бор 30 октябрь куни, яъни туғилган кунида кўриниш берганди. Ўшанда унинг бошқарувидаги «Химнасия» жамоаси Аргентина чемпионати 1-турида «Патронато»ни (3:0) йирик ҳисобда мағлуб этган. Унга эсдалик совғаси топширилган, собиқ футболчи эса аҳволи ёмонлашгани боис баҳсни охиригача кузатмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар