O'zbek Ўзбекча
Гризманн амакисининг Месси ҳақидаги можароли сўзларига изоҳ берди
Сешанба, 24 Ноябр
7825

«Барселона»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн амакисининг Лионель Мессига бўлган танқидларига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг амакиси «Месси билан жамоа ичида нималар бўлаётганини биламан. Бу осон эмас. Лео етарлича ишламайди. Машғулотлар уни рози қилиш учун енгил даражада ташкил қилинган», деб айтганди.

«Амакимнинг Мессини танқид қилиши? Уйланганимдан сўнг у билан муносабатларимни тугатдим. Уни тўйга таклиф қилдим, лекин у келмади. Шундан бери у билан ҳеч қандай муносабатга эга эмасман. 

Отам ҳам, синглим ҳам ОАВ билан гаплашишмагани учун доим амакимдан интервью олишади. Нима бўлганига қарамай, Лео унга бўлган ҳурматим юқори эканлигини билади. Амаким эса футболдаги ички ишлар ҳақида билмайди. Ҳозир менда унинг телефон рақами ҳам йўқ.

Одамлар менинг ҳеч ким билан ҳеч қандай муаммога дуч келмаслигимни билишларини истайман. Бор кучим билан ишлашга ҳаракат қиламан», – дея Гризманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар