O'zbek Ўзбекча
Клопп «Лестер» билан ўйинда «Ливерпуль»нинг энг яхши футболчиси ким бўлганини айтди
Душанба, 23 Ноябр
10012

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 9-туридан ўрин олган «Лестер»га (3:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«3та гол урдик ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Яхши ҳимояландик, ўйинни назорат қилдик. Ушбу натижага лойиқмиз. Бугун футболчиларим «ёнишди». 

Ҳужумкор гуруҳимиз энг яхши ҳолатда эди. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Мане, Фирмино ва Жота тез-тез бирга ўйнашмаган, аммо бугун улар буни энг яхши усулда бажаришди.

Энг яхши футболчи? Фақат бир кишини танлаш қийин. Аммо Жеймс Милнерни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У, аввало, ўнг қанотда, сўнг яримҳимояда ажойиб ўйин намойиш этди.

Жароҳатлар биз учун катта зарба бўлди. Албатта, бизда марказий яримҳимоячилар бор, аммо улар жуда ёш. Уларда тажриба йўқ. Захира ўриндиғини кўриб турибсиз. Наби Кейта мушакларидан жароҳат олди, бу ҳам кичик муаммо эмас. Унинг жароҳати режаларимизда умуман йўқ эди», – дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Маълумот учун, «Ливерпуль» ғалабадан сўнг 20 очко билан 2-ўринга чиқиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар