O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Астон Вилла» ўз майдонида «Брайтон»га ютқазиб қўйди
Шанба, 21 Ноябр
1818

Англия чемпионатининг 9-турида «Астон Вилла» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилиб, кутилмаганда мағлубиятга учради. Уэлбек ва Марчнинг голларига мезбонлардан Конса фақат бир бор жавоб бера олди.

Ғалабадан сўнг «Брайтон» очколарини 9тага етказиб, 16-ўринни мустаҳкамлаб олди. 15 очкога эга «Астон Вилла» 6-поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ, 9-тур
Астон Вилла – Брайтон 1:2
21 ноябрь, «Вилла Парк»
Голлар: Конса (47) – Уэлбек (12), Марч (56).
Астон Вилла – Мартинес, Таргетт, Мингз, Конса, Кэш, Трезеге, Макгинн, Баркли (Траоре, 5; Эль-Ғози, 74), Грилиш, Дуглас Луис (Ҳуриҳэйн, 75), Уоткинс. 
Брайтон – Райан, Уэбстер, Данк, Уайт, Лэмпти, Биссума, Марч, Гросс (Молумби, 90+6), Лаллана (Велтман, 46), Мопе (Берн, 80), Уэлбек.
Огоҳлантиришлар: Таргетт (44), Биссума (69), Лэмпти (88), Грилиш (90+1).
Четлатиш: Лэмпти (90+1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар