O'zbek Ўзбекча
Каннаваронинг ўғли «Лацио» билан шартнома тузди
Пайшанба, 19 Ноябр
2361

Италия миллий жамоасининг собиқ сардори Фабио Каннаваронинг ўғли Андреа Каннаваро «Лацио»га ўтди. Бу ҳақда Рим клуби расмий сайти маълум қилди.

16 ёшли футболчи ҳозирча «Лацио» ёшлар жамоасида ҳаракат қилади. У бунгача отаси фаолият юритадиган Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби тизимида ўйнаб келаёганди.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро – «Наполи» тарбияланувчиси. У 2006 йили миллий жамоа билан жаҳон чемпионатида зафар қучган ва йил якунида «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар