Португалия миллий жамоаси Миллатлар Лигаси 6-турида Хорватия (3:2) устидан ғалаба қозонди.
Португаллар сафида ҳужумчи Криштиану Роналду майдонга тушди ва миллий жамоадаги ғалабаларини 101тага етказди. 35 ёшли футболчи бу кўрсаткич борасида Испания миллий жамоаси яримҳимоячи Хавини (100) ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди.
Роналдудан олдинда ҳам испаниялик футболчилар ўрин олган: Серхио Рамос (129) ва Икер Касильяс (121).
Эслатиб ўтамиз, Португалия 13 очко билан ўз гуруҳида 2-поғонани эгаллади ва турнир яримфиналига чиқа олмади.