O'zbek Ўзбекча
Пиолининг коронавирусга қайта топширган тести ҳам мусбат натижа кўрсатди 
Душанба, 16 Ноябр
806

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли коронавирус учун қайта тест топширди, деб ёзади Calciomercato.

Манбага кўра, 55 ёшли мутахассисда бу сафар ҳам мусбат натижа чиқди. Шу тариқа Пиоли жамоани А Сериянинг 8-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши баҳсда бошқара олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Пиолида 14 ноябрь куни COVID аниқланганди. Мураббий тўлиқ тузалмагунича карантинда қолади.

Маълумот ўрнида, «Милан» А Сериянинг 7-туридан сўнг 17 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар