O'zbek Ўзбекча
ФИФА «Ливерпуль»га 2 миллион фунт тўлаб беради
Якшанба, 15 Ноябр
9113

ФИФА Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Жо Гомес жароҳат олгани туфайли «Ливерпуль» клубига товон пули тўлаб беради.

Daily Mail’нинг ёзишича, ФИФА кунлари доирасида Англия миллий жамоаси ихтиёрида жароҳат олган Гомес учун халқаро футбол ташкилоти 2 миллион фунт тўлаб беришга рози бўлган. 

Аввалроқ, 23 ёшли англиялик ҳимоячи жароҳати сабабли жарроҳлик столига ётиб, энг камида 2 ойга сафдан чиққани хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача мерсисайдлар сафидаги Виржил ван Дейк ва Фабиньо сингари марказий ҳимоячилар жароҳат сабабли узоқ муддатга сафдан чиқишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар