O'zbek Ўзбекча
Усэйн Болт: «Роналду югуришда мени ортда қолдиради»
Шанба, 14 Ноябр
8131

Ямайкалик 34 ёшли енгил атлетикачи, 8 карра Ошимпиада ва 11 карра жаҳон чемпиони Усэйн Болт «Ювентус»нинг 35 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

«Менимча, Криштиану югуришда мени ортда қолдиради. Чунки у ҳали ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.

Роналду ҳар куни жуда кўп ишлайди. Шахсан мен учун у – суператлет. У доим юқори жисмоний формада. У ҳар куни астойдил ва диққат билан ишлайди. Криштиану ҳозир мендан тезкорроқ», – дея Болтнинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, Роналду бу мавсумда «Ювентус» сафида барча турнирлар доирасида 5та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар