O'zbek Ўзбекча
Манба: Дибала «Ювентус» билан янги шартнома масаласида келиша олмади
Жума, 13 Ноябр
3959

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибаланинг Турин клубидаги фаолияти сўроқ остида қолмоқда, дея ёзади La Gazzetta Dello Sport.

Манбанинг ёзишича, аргентиналик форвард янги шартнома масаласида клуб раҳбарияти билан келишувга эриша олмаган. Футболчи ва унинг томони музокаралар давомида ўз талабларида қатъий турган. 

Ўз навбатида «Ювентус» раҳбарияти ҳам молиявий қийин вазиятда футболчи билан катта маошли узоқ йиллик шартнома имзолашга иккиланмоқда. Дибаланинг амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Пауло жорий мавсумда А Серияда 3та ўйинда майдонга тушган.

Маълумот учун, Дибала 2015 йилда «Палермо»дан «Ювентус»га ўтганди. 2020 йилда икки марта коронавирусга чалинган ҳужумчи бетоблиги боис ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар