O'zbek Ўзбекча
«Интер» Эриксенни «ПСЖ» яримҳимоячисига алмаштирмоқчи
Жума, 13 Ноябр
4461

«Интер» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен «ПСЖ»га ўтиши мумкин, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Манбага кўра, «Интер» ҳозирча «ПСЖ»дан ижарага олиш борасида таклиф олган. Аммо клуб президенти Стивен Чжанга бу таклиф маъқул эмас. 

Хабар қилинишича, «нерадзурри» даниялик футболчи эвазига парижликлардан яримҳимоячи Леандро Паредесни сўрамоқда.

Маълумот учун, «Интер» Эриксенни 2020 йил январида 20 млн евро эвазига «Тоттенҳэм»дан сотиб олган. «ПСЖ» эса аргентиналик футболчини 40 млн еврога «Зенит»дан харид қилган. Иккала футболчининг ҳам амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар