O'zbek Ўзбекча
Буффон Роналдуга: «Энди Пелега етиб олишинг керак!»
Пайшанба, 12 Ноябр
5712

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон жамоадоши Криштиану Роналдуни футбол тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 4-ўринга чиқиб олгани билан табриклади.

«Буюк CR7! Дўстим, ушбу ажойиб натижа билан табриклайман. 746 гол – жуда катта рақам! Пушкашга етиб олдинг, энди Пелега етишинг керак!» – деб ёзади италиялик посбон «твиттер»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли португалиялик ҳужумчи миллий жамоа сафида Андорра (7:0) билан ўртоқлик баҳсида фаолиятидаги 746-голини урди ва футбол тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида венгриялик Ференц Пушкашга тенглашди. Роналдудан юқорида фақат 3 футболчи бор: Пеле (767), Ромарио (772) ва Йозеф Бицан (805).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар