O'zbek Ўзбекча
«Реал»нинг собиқ  яримҳимоячиси футболчилик фаолиятини якунлади
Чоршанба, 11 Ноябр
11076

Аргентиналик яримҳимоячи Фернандо Гаго футболчилик фаолиятини якунлади, деб хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.

34 ёшли футболчи фаолияти давомида «Бока Хуниорс», «Реал», «Рома» ва «Валенсия» каби клубларда ҳаракат қилган. У барча турнирлар доирасида 366та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 29та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Гаго «Реал» сафида 2 бор Ла Лига чемпиони (2006/07, 2008/09), бир мартадан Испания Кубоги ва Суперкубоги (2008) ғолибига айланган. Шунингдек, у ўз ватанида 10та совринни қўлга киритган, миллий жамоа сафида эса ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2005) ва ёзги Олимпиадада (2008) зафар қучган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар