O'zbek Ўзбекча
Диего Марадона шифохонадан чиқди
Чоршанба, 11 Ноябр
1342

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона шифохонадан чиқди, дея хабар бермоқда Football Italia.

«Диего ҳаётидаги энг оғир дамларни бошдан ўтказди. Ҳозирга келиб у ўзини яхши ҳис этиб, тезроқ соғайишга интилмоқда. Ҳозир унга фақат далда ва хотиржамлик керак», - дейди Марадонанинг адвокати.

Маълумот учун, Марадона сўнгги марта 30 октябрь куни, ўзининг 60 йиллик юбилейида омма олдида кўриниш берганди. Футболчининг туғилган кунидан кейин соғлиғи ёмонлашган ва у шифохонага ётқизилганди. У миясидан қон келиши туфайли жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар