O'zbek Ўзбекча
Футзал бўйича Осиё чемпионати Қувайт давлатида 23 март – 3 апрель кунлари бўлиб ўтади
Сешанба, 10 Ноябр
1105

Бугун Осиё Футбол Конфедерацияси Футзал ва Соҳил Футболи мусобақалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда қуйидаги қарорлар қабул қилинди

1. 2020 йил Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган, аммо пандемия туфайли кечроқ муддатга қолдирилган Футзал бўйича 2020 йилги Осиё Чемпионати Қувайт давлатида 23 март – 3 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади ва С гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия билан куч синашади. Мусобақада дастлабки бешта ўринни эгаллаган жамоалар келаси йил Литвада ўтказиладиган футзал бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлишади. 

2. 2021 йил Таиланд давлатида ўтадиган Соҳил футболи бўйича Осиё Кубоги кунлари 28 апрель – 8 Май муддатга белгиланди. Мусобақада Ўзбекистон соҳил футболи терма жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақанинг қуръа маросими январь ойида бўлиб ўтади. Мусобақада дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар келаси йил Россияда ўтказиладиган соҳил футболи бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлишади.

Қўмита йиғилишида Ўзбекистон номидан Жаҳонгир Усмонов иштирок этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар