O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» Роналдуни 2021 йилда трансферга қўймоқчи
Душанба, 09 Ноябр
10789

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду келаси мавсум якунида Турин клубини тарк этиши кутилмоқда.

Diario Sport’нинг ёзишича, клуб раҳбарияти португалиялик ҳужумчи билан шартномани узайтиришни жиддий таваккал деб ҳисобламоқда. Шу боис «Юве» Роналдуни 2021 йилнинг ёзида трансферга қўйиб, 2018 йилда Криштианунинг трансфери учун сарфланган 117 миллион евро харажатнинг бир қисмини қопламоқчи. 

Аввалроқ, Роналдуга «ПСЖ» клуби қизиқиш билдираётгани, французлар Мбаппе ёки Неймар жамоани тарк этган тақдирда португалиялик юлдузни Парижга таклиф этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчининг Турин клуби амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар