O'zbek Ўзбекча
Пирло Роналдунинг жароҳати ва «Лацио»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
Душанба, 09 Ноябр
8315

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 7-туридан ўрин олган «Лацио» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Роналду нафақат биз учун, балки ўйнаган барча жамоалари учун муҳим футболчи бўлган. Афсуски, у тўпиғидан жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Умуман олганда, «Лацио» билан яхши ўйин ўтказдик. Аммо ҳар бир кичик деталга эътиборли бўлишимиз керак. Ўйиндан қониқдик, аммо натижадан эмас. Бироз тажовузкорлик ва хоҳиш етишмади. Тўп билан муомала қилишда муаммолар бўлди.

Барча йигитлар бор кучларини беришди, катта ўйинларда қандай ҳаракат қилишларини намойиш этишди. Доимо такомиллашиш устида ишлаймиз. Ҳар бир ўйинга янги ғоялар киритамиз. Кьеза, Кьеллини, Сандро ва де Лигт турли сабабларга кўра ўйнай олишмади. Аммо буни баҳона қила олмаймиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар