O'zbek Ўзбекча
ОФК Ўзбекистондаги U19 Осиё чемпионатини 2021 йил 3-20 март кунлари ўтказмоқчи
Душанба, 09 Ноябр
1972

Чоршанба куни Осиё футбол конфедерацияси мусобақаларни ўтказиш қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади ва унда қуйидаги масалалар муҳокамага қўйилган:

1. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинлар санасини 2021 йил 3-20 март кунлари қилиб белгилаш 

2. Баҳрайнда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинлар санасини 2021 йил 1-18 апрель кунлари қилиб белгилаш ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун футболчиларнинг ёши масаласида енгилликлар яратиш (аввалги қоидага кўра янги футболчилар 2004 йил 1 сентябрь ёки ундан кейин туғилган бўлиши талаб қилинарди, янги талабга кўра энди, мусобақа кечиктирилгани сабабли, янги футболчилар 2004 йилнинг исталган санасида ва ундан кейин туғилган бўлиши етарли ҳисобланади)

3. 2022 ва 2024 йилларда ўтадиган 23 ёшгача бўлган Осиё Чемпионати мезбонлигини Ғарбий Осиё мамлакатлари учун очиқ деб эълон қилиш (бу қарорга кўра Ўзбекистон 2022 йил мусобақасига ёки 2024 йилги олимпиада йўлланмасини берадиган мусобақага мезбонлик қилиш учун ўз номзодини кўрсатиши мумкин бўлади)

4. 2021 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубоги мусобақалари ўйин кунларини ва ўйинларни қайси тартибда ўтказишни белгилаш (тахминларга кўра ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақалари 2021 йил апрель ойида бошланади ва ҳар бир гуруҳ ўйинлари худди 2003 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси каби битта мамлакатда бўлиб ўтади)

5. 2022 йилги Жаҳон Чемпионати Саралаш мусобақасининг қолдирилган ўйинлари санасини 2021 йил 25 ва 30 Март ҳамда 7 ва 15 Июнь кунларида ўтказиш (Бу тақвимга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 март куни дам олиб, 30 март куни сафарда Яман билан, 7 июнь куни ўз майдонида Сингапур билан ва 15 июнь куни сафарда Саудия Арабистони билан куч синашадиган бўлади).

Йиғилишда Ўзбекстон номидан қўмитанинг янги аъзоси, ЎФА вакили Александр Давиденко иштирок этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар