O'zbek Ўзбекча
Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими билан учрашувда «Навбаҳор» учун тажрибасини сарфлашга тайёрлигини билдирди
Жума, 06 Ноябр
5604

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Абдураззоқов футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедовни қабул қилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мулоқот аввалида вилоят раҳбари Одил Аҳмедовга отаси Олимжон Аҳмедовнинг бевақт вафоти муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди. 

Суҳбат давомида Наманганда футбол, хусусан, болалар футболини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. «Навбаҳор» футбол клубининг янги стратегияси муҳокама қилинди. 

— Асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади. Биз наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз, — деди вилоят ҳокими. 

Одил Аҳмедов мулоқот чоғида Наманганда футбол ривожи, «Навбаҳор» жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор куч-ғайрати ва тажрибасини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов Хитойнинг «Тянцзинь Теда» клуб шарафини ҳимоя қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар