O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимович А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Жума, 06 Ноябр
1313

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович октябрь ойи якунларига кўра, Италия А Сериясининг энг яхши футболчиси деб топилди.

39 ёшли швециялик форвард ўтган ойда «Интер» (2:1) ва «Рома»га (3:3) қарши кечган учрашувларда дублга эришиб, жамоасига муҳим очколарни келтирди.

Златан 8 ноябрь, якшанба кунги «Милан» – «Верона» учрашувидан олдин совринни қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Ибраҳимович жорий мавсумда А Серия доирасидаги 4 ўйинда 7та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар