O'zbek Ўзбекча
Марадона муваффақиятли операция қилинди 
Чоршанба, 04 Ноябр
1786

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда унинг шахсий шифокори Леопольде Луке маълумот берди.

Аввалроқ Диего миясига қон қуйилгани сабабли шошилинч операция қилиниши кераклиги борасида маълумот пайдо бўлганди.

«1,5 соатлик жарроҳлик амалиётидан сўнг Диегонинг муаммосини ҳал қилдик. Ҳаммаси яхши ўтди. Энди у кузатув остида бўлади. Операция муҳим эди. Марадона ўзини тиклай олади», – дея Лукенинг сўзларини келтиради журналист Жанлука Ди Марцио

Теглар

Ўхшаш янгиликлар