O'zbek Ўзбекча
Марадона миясига қон қуйилгани сабабли операция қилинади
Чоршанба, 04 Ноябр
2199

Аргентина миллий жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Диего Марадона миясига қон қуйилиши сабабли операция қилинади, деб хабар беради TyC Sports.

Томография шуни кўрсатдики, Марадонада субдурал гематома бор. Бундай гематомалар мия шикастланиши натижасида пайдо бўлади. Қариликда сурункали гематомалар бўлиши мумкин. Жарроҳлик амалиёти бугун, 4 ноябрь куни амалга оширилади. 

«Биз уни бугун операция қиламиз. У онгли ҳолатда, ҳамма нарсани тушунади ва операцияга рози», – дейди афсонанинг шахсий шифокори Леопольдо Луке.

Маълумот учун, 60 ёшли мутахассис ҳозирда Аргентинанинг «Химнасия» жамоаси бош мураббийи саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар