O'zbek Ўзбекча
Конте: «Мадридга келиб, бундай футбол ўйнайдиган жамоалар кўп эмас»
Чоршанба, 04 Ноябр
4328

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган «Реал» (2:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Бу – менинг «Интер»им. Менимча, бу даражадаги ўйинлар ўсишимиз учун зарур. Мадридга келиб, бундай футбол ўйнайдиган жамоалар кўп эмас. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. 

Натижа футболчилар нимага лойиқ бўлганини акс эттирмади. Ўйлашимча, биринчи голда Менди Ҳакимига нисбатан қўполлик ишлатди.  Баъзида бепарво ўйнадик. Кичик деталлар ҳаммасини ҳал қилишини тушуниш керак. 

«Реал» ушбу ўйинни финал деб айтди, шунинг учун бор кучини берди ва натижанинг аҳамиятини тушуниб етди. Лекин умуман олганда, футболчилардан мамнунман», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар