O'zbek Ўзбекча
Марадона туғилган кунидан кейин Аргентинада шифохонага ётқизилди
Сешанба, 03 Ноябр
4518

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона Аргентинада шифохонага ётқизилди, дея хабар бермоқда Goal.

Манбанинг ёзишича, «Химнасия Эсгрима» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Марадона 30 октябрь кунги туғилган кунидан бир кун ўтиб ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага ётқизилган. Мураббийнинг COVID-19га топширган тести манфий чиққан. Шунга қарамай, соғлиғи учун хавф бўлмаса-да ортиқча вазни туфайли таваккал қилинмаган ва Буэнос-Айрес яқинидаги Ла-Плата клиникасига ётқизилган. Собиқ футболчининг яқинлари Марадонанинг соғлиғи ҳозирда яхши экани ҳақида хабар беришган.

Маълумот учун, Марадона мураббийлигидаги «Химнасия Эсгрима» клуби 30 октябрь куни афсонанинг 60 йиллик юбилейига тўғри келган Аргентина чемпионати 1-тури доирасидаги баҳсда «Патронато» (3:0) устидан ғалабага эришганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар