O'zbek Ўзбекча
Суперлига. «Машъал» «Локомотив» билан дуранг қайд этди
Душанба, 02 Ноябр
1171

Суперлига 22-тури доирасида «Машъал» Муборакда «Локомотив»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг кульминацион воқеаси 90-дақиқада юз берди. Муборакликлар сўнгги ҳужумлардан бирида меҳмонлар дарвозасига бош билан зарба йўллашди, аммо тўп дарвоза чизиғи устидан эгаллаб олинди. Бу вазиятда мезбонлар гол бўлганлигини айтиб, ҳакамлар билан тортишган бўлса-да, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди – 0:0.

Натижада «Локо» 28 очко билан 8-ўринга кўтарилган бўлса, «Машъал» 20 очко билан 10-ўринда қолди.

Суперлига. 22-тур. 2 ноябрь
«Машъал» - «Локомотив» - 0:0
«Машъал»:
35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани (6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 75), 8. Ибе Окоро, 22.Сирожиддин Қўзиев, 29. Ҳумоюн Муртозаев (10.Шерзод Темиров, 75), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 19.Сардор Абдураимов,  33.Денис Васильев (23. Самандар Шукуруллаев, 29), 77.Иброҳим Нўъмонов (18.Аббос Шодмонов, 66).
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов (8.Вадим Афонин, 65),  4.Шаҳзод Шайманов (9.Кирилл Погребняк, 65), 7.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов, 10.Марат Бикмаев (77.Диёр Туропов, 65), 20. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев (5.Славко Дамьянович, 46).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар