O'zbek Ўзбекча
Райан Гиггз: «МЮ» чемпионлиги учун эҳтимол яна 15-20 йил вақт керак бўлар»
Жума, 30 Октябр
3749

Уэльс миллий жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед»нинг Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик имкониятларини чамалади. 

«МЮ» чемпионлиги учун эҳтимол яна 15-20 йил вақт керак бўлар. Айниқса, Клопп ва Гвардиола ўз клубларида ишлаб турса, «МЮ»га қийин бўлади. Бу мураббийлар қўл остида катта имконият ва яхши ўйинчилар бор. 

«Ливерпуль» 1990 йил чемпион бўлганида улар ҳам яна тез орада бош совринга эга чиқиш ҳақида ўйлашган. Аммо бунинг учун 30 йил вақт керак бўлди. 

Ҳаттоки Клопп каби мураббийга ҳам АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш учун 4,5 йил вақт зарур бўлган. Бош совринга эга чиқиш кўп вақтни олади. Клопп бажарган ишларга эътибор қаратиш керак», - дейди «МЮ» собиқ футболчиси Райан Гиггз Жейми Каррагер билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» клуби АПЛ 6-туридан кейин 7 очко билан 15-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар