O'zbek Ўзбекча
Клопп: «АПЛ тақвимини тушунмайдиган ахмоқ бўлсам керак»
Жума, 30 Октябр
6828

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Премьер-лига тақвимини танқид қилиб чиқди.

«Ўз ўйинини сешанба куни ўтказган жамоа навбатдаги баҳсини шанба куни соат 12:30да ўтказса, менимча бунга ҳеч ким қаршилик билдирмайди. Аммо буни негадир Премьер-лига тушунмайди. Улар ҳар доим чоршанба оқшомида майдонга тушган жамоа ўйинини шанба кунга белгилаб қўйишади. Ўтган ҳафтада «Манчестер Сити» билан худди шундай воқеа бўлди. Улар Чемпионлар лигаси доирасида чоршанба оқшомида ўйнаб, шанба куни соат 12:30да «Вест Ҳэм»га (1:1) қарши майдонга тушишди. Бунга ишониш қийин. Албатта, биз улар билан дўст эмас, рақибмиз, аммо барибир қандай қилиб тақвимни шундай тузиш мумкин? Балки буни тушунмас даражада ахмоқ бўлса керак. 

АПЛ ижрочи директори Ричард Мастерс ва бошқаларга олдин ҳам бу ҳақда айтилганда «тақвим гоҳида шундай тушиб қолади», дейишганди. Афсуски жамоалар тақвими уларни қизиқтирмайди. Нега қизиқтирмаслигини тушунмайман», - дея Клоппнинг сўзларини келтирмоқда BT Sport.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛ 7-тури доирасида 31 октябрь куни «Вест Ҳэм»га қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар