O'zbek Ўзбекча
«Интер» ҳужумчиси жароҳат туфайли «Реал» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин 
Жума, 30 Октябр
4056

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку жароҳат олди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, бельгиялик футболчи ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган «Шахтёр» (0:0) билан баҳсда чап сонидан жароҳат олган.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, Лукаку А Серия доирасида «Парма» (31 октябрь) ва Чемпионлар Лигаси доирасида «Реал» (3 ноябрь) билан ўйинларни ўтказиб юборади.

Форвард бу мавсумда А Серияда 5та ўйинда 5та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар